Петербург Ўзбекистон ва Тожикистондан 50 минг мигрантни қабул қилади
(last modified Sat, 26 May 2018 06:20:52 GMT )
май 26, 2018 11:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистондан 50 минг мигрант
    Ўзбекистон ва Тожикистондан 50 минг мигрант

Санкт-Петербург иш берувчилар талабига кўра, 2018 йил охиригача Ўзбекистон ва Тожи-кистондаги махсус марказлар орқали танлаб олинган 50 минг ишчи мигрантни қабул қилиши мумкин”, - деди шаҳар меҳнат ва аҳоли бандлиги қўмитасининг раиси Дмитрий Чернейко «Ведомости» газетасига берган интервьюсида.

Фарғона.ру сайтига кўра, Петербургга Самарқанддаги мигрантларни тайёрлаш маркази орқали юзлаб сувоқчи, тош йўнувчи, бўёқчилардан иборат ишчиларнинг биринчи партияси етиб келди. Мазкур марказ 2017 йили Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари келишувига биноан очилди. Россия томонидан Петербург меҳнат ресурслари Маркази воситачилик қилган. 2015 йилдан Тожикистонда ҳам ишчиларни ташкиллаштирилган ҳолда қабул қиладиган марказлар фаолият юритади. Яқин келжакда Ўзбекистонда бу каби марказлар иккита очилади, улардан бири Фарғонада иш юритади.

Марказларнинг асосий вазифаси — мигрантлар оқимини иш берувчилар эҳтиёжига қараб бошқаришдан иборат. Чернейко сўзларига кўра, мигрантлар марказлари ишчиларни маълум иш ўринларига юборадилар ва уларни аэропортларда кутиб олишдан тортиб, ишга жойлаштиришгача бўлган барча ишларни амалга оширади. Номзод рус тилидан имтиҳон топширади, тиббий кўрикдан ўтади, билет ва суғуртани сотиб олади.

Маълумотларга қараганда, 2017 йили Россиянинг шимолий пойтахтида 140 минг нафар ўзбекистонлик мигрант патент сотиб олган (жами 238 мингта патент сотилган), бу визасиз мамлакатлардан келган мигрантларнинг 70 фоизи демакдир. Шу йили шаҳар ғазнаси патент ҳисобига 6,6 млрд рублга тўлдирилган. «Ўзбекистонда марказ очиб, биз визасиз мамлакатлардан келадиган 90 фоиз чет элликлар оқимини қамраб олдик», — дейди петербурглик мулозим.

Мутахассисларни танлаб олишда, шунингдек, олисдан туриб суҳбатдан ўтказиш тажрибаси ҳам қўлланилмоқда. Бу иш қидирувчиларнинг вақтни тежашига имкон беради.

Ёрлиқ