Ўзбекистон ва Туркманистоннинг чегаралар бўйича ишчи гуруҳи учрашув ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i37070-Ўзбекистон_ва_Туркманистоннинг_чегаралар_бўйича_ишчи_гуруҳи_учрашув_ўтказди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
(last modified 2018-08-22T17:56:27+00:00 )
август 18, 2018 17:18 Asia/Tashkent
  •  Ўзбекистон ва Туркманистоннинг чегаралар бўйича ишчи гуруҳи учрашув ўтказди
    Ўзбекистон ва Туркманистоннинг чегаралар бўйича ишчи гуруҳи учрашув ўтказди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

2018 йилнинг 10-17 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон – Туркманистон Давлат чегараси айрим участкаларида амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишларининг натижалари кўриб чиқилди ва уларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилган.

Қайд этилишича, музокаралар якунида Баённома имзоланди.