Ўзбекистон ва Туркманистоннинг чегаралар бўйича ишчи гуруҳи учрашув ўтказди
-
Ўзбекистон ва Туркманистоннинг чегаралар бўйича ишчи гуруҳи учрашув ўтказди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
2018 йилнинг 10-17 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон – Туркманистон Давлат чегараси айрим участкаларида амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишларининг натижалари кўриб чиқилди ва уларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилган.
Қайд этилишича, музокаралар якунида Баённома имзоланди.