МДҲга аъзо етти давлат махсус хизматлари шартли террорчиларга қарши операция ўтказди
(last modified Tue, 25 Sep 2018 07:36:43 GMT )
сентябр 25, 2018 12:36 Asia/Tashkent
  • МДҲга аъзо етти давлат махсус хизматлари шартли террорчиларга қарши операция ўтказди
    МДҲга аъзо етти давлат махсус хизматлари шартли террорчиларга қарши операция ўтказди

МДҲга аъзо етти давлат махсус хизматлари террорчилик ташкилотларининг яширин гуруҳлари фаолиятига чек қўйиш бўйича машғулот ўтказди. Бу ҳақда МДҲ аксилтеррор маркази матбуот хизмати хабар қилди

Ўқув машғулотларининг биринчи босқичи 4-6 сентябрда етти давлат ҳудудида бўлиб ўтди. Ўқув машғулотлари дастурига кўра, халқаро террорчилик ташкилотлари эмиссарлари мессенжерлар орқали МДҲ давлатлари ҳудудида буйруқ кутаётган яширин гуруҳлар аъзолари билан боғланишади ва террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун Қирғизистонга бир гуруҳ жангариларни жўнатишади.

Уларнинг қуролланиши учун террорчилик ташкилоти аъзолари Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Қирғизистонга етказиб бериш мақсадида Афғонистондан Тожикистонга қурол-яроғ жўнатишади.  

Ўқув машғулотлари давомида Қирғизистон махсус хизматлари террорчиларнинг мулоқоти Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги IP-манзиллардан амалга оширилганини аниқлашди. Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси ходимлари халқаро террорчилик ташкилотининг шартли эмиссари ва шартли жангариларни қўлга олди.

Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон махсус хизматлари мазкур давлатлар ҳудудлари орқали қурол олиб ўтилишининг олдини олишди. Бундан ташқари, МДҲ давлатлари молия разведкаси ушбу "террорчилик тармоғи"ни молиялаштираётган шахсларни аниқлади.

Ёрлиқ