Қирғизистон собиқ бош вазирининг қамоқда ушлаб туриш муддати яна узайтирилди
(last modified Tue, 02 Oct 2018 15:11:44 GMT )
октябр 02, 2018 20:11 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон собиқ бош вазирининг қамоқда ушлаб туриш муддати яна узайтирилди
    Қирғизистон собиқ бош вазирининг қамоқда ушлаб туриш муддати яна узайтирилди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда Суд маҳкамаси, молиявий коррупция текширувларига янада кўпроқ вақт керак бўлганлиги боис, Қирғизистоннинг олдинги бош вазири Сапар Исаковни қамоқда ушлаб туриш муддатини яна узайтирди

Қирғизистон миллий хавфсизлик комитетининг Қирғизистон собиқ бош вазирини қамоқда ушлаб туриш муддатини янада узайтириш ҳақидаги сўровига асосан, Бишкек Суди сешанба куни Сапар Исаковни 2018 йилнинг 5-декабр кунига қадар қамоқда ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.  

Бишкекнинг Биринчи май туман суди Сапар Исаковни 5-июн куни қамоққа олиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Исаковга Бишкек ИЭМни модернизация қилишдаги коррупция иши бўйича айб қўйилган. Тергов версияси бўйича, Исаков президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимини бошқарган вақтда, Бишкек ИЭМни янгилаш учун пудратчини танлашда «чет эл компаниясининг манфаатларини илгари сурган».

Бишкек ИЭМни модернизация қилиш бўйича текширувнинг ўзи жорий йилнинг январи сўнгида бишкекликларнинг аксарият қисмини иссиқликсиз қолдирган ИЭМдаги авариядан кейин бошланган.

Ёрлиқ