Мулозимнинг сирли ӯлими
13 октябрь куни Миллий Тиббиёт марказига олиб келинган Тожикистон Божхона хизмати матбуот хизмати раҳбари полковник Фахриддин Собиров ҳушига келмасдан вафот этди.
Бундан аввал Душанбе шаҳар ИИББ номаълум шахс томонидан Тожикистон Божхона хизмати матбуот котибига ҳужум бўлгани ҳақидаги хабарларни рад қилган эди. Пойтахт милицияси хабарига кўра, Фахриддин Собиров қон босими кўтарилиб кетгани боис ҳушини йўқотган.
Милиция ходимлари томонидан видеокузатув камералари қайд қилган ёзувлар ўрганилди – унда Фахриддин Собировга ҳеч қандай ҳужум бўлмагани ойдинлашади, - дейилади милиция хабарида. Ҳодиса жойига етиб келган «Тез ёрдам» ходимларининг айтишларича, Собировнинг қон босими 220га кўтарилган.
Фахриддин Собиров бир ҳафта муқаддам Тожикистон Божхона хизмати матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланган эди.
Фахриддин Собировга номаълум шахслар ҳужум қилгани борасидаги хабарни унинг қариндошлари тарқатди. Уларнинг айтишларича, ҳужум сабаблари аниқ эмас. Фахриддиннинг катта опаси Сайёра Собированинг 15 октябрь куни айтишича, унинг укасига ҳужум қилишган ва бошига арматура ёки оғир буюм билан уришган. "Биз уни шифохонага олиб борганимизда у ҳушсиз эди. Шифокорлар гўёки Фахриддин йиқилиб тушиб, боши билан тошга урилганига ишонишмаяпти. Шифокорларнинг айтишларича, олинган жароҳат бошга қаттиқ буюм билан урилганидан далолат бермоқда экан», -дейди Сайёра.