Қозоғистонда таржимасиз хорижий филмлар намойиши таъқиқланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i40641
Қозоғистоннинг маданият ва спорт вазирининг муовини бу мамлакатда чиқарилган кино соҳаси бўйича янги қонунга ишора қилар экан, Қозоғистонда таржимасиз ва субтитрсиз фимльмларнинг намойиши таъқиқланди, деб эълон қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 04, 2018 20:53 Asia/Tashkent
  • таржимасиз хорижий филмлар
    таржимасиз хорижий филмлар

Қозоғистоннинг маданият ва спорт вазирининг муовини бу мамлакатда чиқарилган кино соҳаси бўйича янги қонунга ишора қилар экан, Қозоғистонда таржимасиз ва субтитрсиз фимльмларнинг намойиши таъқиқланди, деб эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Қозоғистоннинг маданият ва спорт вазирининг ўринбосари Октоти Раҳимкулова  ўтказилган матбуот конференцияда Қозоғистонда кино соҳасига оид янги қонунга тўхталиб, ушбу қонуннинг қабул этилишидан кейин  мамлакатда телеэфирга чиқадиган барча хорижий фильмлар қозоқ тилига ўгирилади ва ё субтитр билан намойиш этилади,  деб маълум қилди.

Раҳимкулованинг айтишича, бу қонун қозоқ тилини ривожлантириш учун зарурий бир амалдир.