Меҳнат муҳожирларига боғлиқ бўлган Тожикистон иқтисодиёти улкан зарар кўриши мумкин
Япониянинг Тожикистондаги "(JICA)" халқаро ҳамкорликлар агентлиги меҳнат муҳожирларнинг даромадларига боғлиқ бўлиб қолиш Тожикистон иқтисодиётига катта зарар етказади,-деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, (JICA) ҳамкорлик агентлигининг Тожикистондаги ваколатхонасининг раиси Ҳид Ки Таноба "Тожикистонда меҳнат муҳожирлари томонидан пул жўнатиш ва муҳожират қилиш" номли йиғилишда, меҳнат муҳожирларининг Душанбега пул жўнатиш ҳажми Тожикистоннинг ички ялпи ишлаб чиқариш ҳажмининг 40 фоизини ташкил этади. Бу нарса мамлакатнинг иқтисодиётини хорижий омиллар баробарида заифлантиради,-деб айтди.
(JICA) агентлигининг Тожикистондаги ваколатхонасининг раиси ишлаш учун тожик меҳнат муҳожирларининг Россия ва Қозоғистонга сафар қилишларига ишора этиб, бу агентлик Тожикистон сиёсатчиларига айрим таклифларни тавсия этган ва бу тавсияларни ижро этиш билан ушбу мамлакатнинг иқтисодиётини ривожлантириш ва қашшоқлик мизонини камайтириш мумкин,-деб қўшимча қилди.