Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги баҳсли ҳудуддан ҳарбий бўлинмалар олиб ташланади
(last modified Thu, 19 Sep 2019 05:38:15 GMT )
сентябр 19, 2019 10:38 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги баҳсли ҳудуддан ҳарбий бўлинмалар олиб ташланади

Душанбева Бишкек давлатлари икки давлат чегарачилари ўртасида қуролли низо содир бўлган чегара участкасидан ҳарбий бўлинмаларни олиб кетишга қарор қилди.

"Икки республика бош вазирлари ўринбосарлари даражасида ўтказилган музокаралар натижасида ҳарбий бўлинмаларни ортга олишга қарор қилинди", - деб маълум қилди агентлик суҳбатдоши.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Сўғд вилоятининг Бобожон Ғофуров туманидаги Баҳор қишлоғидаги отишмани Қирғизистон бошлаган ва воқеа жойига 250-300 ҳарбийни жалб қилган.

Душанбе отишма тожик қишлоғининг қуролланмаган аҳолисига қарши олиб борилганини таъкидлаб, қўшни двлатни иғвогарликда айблаган. 

Маълум қилинишича, можаро вақтида Қирғизистон томонидан бир чегарачи, Тожикистон томонидан 3 чегарачи ҳалок бўлган, ҳар икки томондан бир неча киши яраланган.

Қирғизистон чегара хизматининг таъкидлашича, Тожикистон биринчи бўлиб қурол қўллаган ва Қирғизистондаги иккита чегара пости – “Маскат” ва “Сай” постларини ўққа тутган. 

Ёрлиқ