Қозоғистонда коронавирусни юқтирган беморлар аниқланди
(last modified Fri, 13 Mar 2020 08:57:22 GMT )
март 13, 2020 13:57 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда коронавирусни юқтирган беморлар аниқланди

Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлик бўйича биринчи ҳолат қайд этилиши билан дарҳол иккинчи ҳолат ҳам рўйхатга олинган.

Спутник сайтига кўра, бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов баёнот берган. Икки бемор ҳам Германиядан кириб келган ва айни вақтда изоляцияда сақланмоқда.

"Барчага маълумки, биз уч ой давомида коронавирусга қарши кураш олиб бордик. Вирус кириб келишининг олдини олиш мақсадида, барча зарур чора-тадбирларни кўрдик. Бугун икки нафар фуқаромиз коронавирусни юқтирганлигини тасдиқловчи жавоб олдик. Улар Германиядан келган, уларда коронавирус аниқланган", - деган Биртанов.

Беморлар ҳақидаги шахсий маълумотлар очиқланмаган, уларнинг бири эркак, бири аёл эканлиги маълум қилинган, холос.

Бош санврач қарори билан беморлар карантинга олинган. Беморлар ҳолати яхшилиги айтилмоқда.

 

Ёрлиқ