Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди. Туркманистон АҚШни нотўғри маълумотлар тарқатишда айблади
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини ошиб бораётгани ҳақида хабар қилди.
Тожикистон ССВ хабарига кўра, ўтган бир сутка ичида мамлакатда 63 кишида коронавирус аниқланган.
Шу тартибда Тожикистонда коронавиурсга мубталть бўлганлар сони 5 минг 630 кишига етди.
Хабарга асосан 30 апрелдан 24 июнга қадар Тожикистонда коронавирус туфайли 52 киши вафот этган.
Бошқа томондан Туркманистон ТИВ-и бу мамлакатда коронавиурс аломатларига эга фуқароларни мажбурий равишда карантинга олинишига асосланган АҚШ элчихоанси маълуотларига кўрсатган аксиламалида АҚШ маълумотлари сохта, асоссиз ва ғаразлидир деб эълон этди.
Туркманистон ТИВ баёниясида шунингдек, бир неча маротаба нотўғри ва асоссиз хабарлар тарқатани учун Ашхободдаги АҚШ элчихонасини огоҳлантирганини маълум этган.
Бундан олдин АҚШ элчихонаси Ашхобод давлати ўз ҳудудларида коронавиурсни мавжуд бўлганини тасдиқламасдан мамлакатда бу инфекция тарқалишини яширишга уринмоқда деб иддао қилганди.