Тожикистон транспорт вазирини ўз жонига қилган суиқасд муваффақиятсиз якунланди
(last modified Wed, 12 Aug 2020 05:49:15 GMT )
август 12, 2020 10:49 Asia/Tashkent
  • Тожикистон транспорт вазирини ўз жонига қилган суиқасд  муваффақиятсиз якунланди

Тожикистон транспорт вазири Худоёр Худоёрзода ўз квартирасида жонига қасд қилишга уринган, деб хабар беради республика бош прокуратураси.

Спутник сайтига кўра, матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 11 август куни эрталаб соат 5ларда рўй берди. Бунга сабаб оилавий жанжал бўлди. Тожикистон  вазирига биринчи ёрдамни уйда бўлган қариндошлари кўрсатди. Худоёрзода билан бирга рафиқаси А. Каландарова, ўғли, қизи ва келини яшаб келади.

Пойтахтнинг "Истиқлол" касалхонасида амалдорда жарроҳлик амалиёти ўтказилди, унинг ҳаётига хеч нарса хавф солмаяпти.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.