Тожикистон ва Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони яна ошди
(last modified Sun, 29 Nov 2020 11:46:44 GMT )
ноябр 29, 2020 16:46 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони ошди
    Тожикистон ва Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони ошди

Тожикистон ва Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони тобора ошиб бормоқда.

Бугун Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  мамлакатда  коронавирус билан касалланган яна 36 ҳолатни билан   бу вирусга чалинганларнинг умумий сонини 12 минг 118 кишига етганини маълум қилди.

Ўтган 24 соат ичида ўлим ҳолати қайд этилмаган ва коронавирус тарқалашидан бери мамлакатда 86 киши ҳам вафот этган.

Бу вазирликка кўра, коронавирусдан соғайганлар сони мамлакатда 11 минг 518 кишини ташкил этмоқда, шунингдек бугун 40 нафар ҳам  соғайб касалхонадан ўз уйига жавоб берилган.

Қозоғистон ССВ ҳам сўнгги хабарида нобярь ойида мамлакатда коронавирус юқтириб  олиш ҳолатларини ошиб борганини тасдиқлади.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Алексей Цой ўтган ойга нисбаан ноябрда Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатларини 3,7 фоизга ошганини қўшимча қилди.

Қозоғистон ССВнинг хабар қилишича ҳозирча бу мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 129 минг 213 кишини ташкил этмоқда. Улардан 115 минг 384 нафари тузалган ва 2 минг 13 нафари вафот этган.

 

Ёрлиқ