декабр 01, 2020 15:43 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё мамлакатларида   коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда
    Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда

Дунё миқёсида коронавирус пандемиясининг янги тўлқини билан бир вақтда Марказий Осиё мамлакатлари ҳам ушбу глобал хасталик ва инфкекция билан курашишмоқда.

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 171 минг нафардан ошган улардан  2417 киши вафот этган.

Ўзбекистон ОАВининг сўнгги хабарларига биноан мамлакатда ҳозиргача 73094 нафар коронавиурсга чалинган ва улардан 610 нафари вафот этган.

Тожикистон ССВ маълумотларига биноан ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавиурс билан касалланган яна 39 ҳолатни аниқланиши билан бу вирусга чалинганлар сони 12 минг  194 кишини ташкил этган. Ҳозиргача шунингдек 86 киши вафот этган.

Афғонистонда ҳам сўнгги бир суткада 283 кишида коронавирус аниқланди ва  16 киши вафот этган. Бу мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони  47 минг нафарга яқинлашган.

 

Ёрлиқ