Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлашнинг рақамли картаси чиқарилди
Қозоғистон давлати мамлакат фуқаролари учун коронавирусга қарши эмлашнинг рақамли карталарини чиқарди.
Кеча Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишда Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина билан эмлашнинг рақамли карталарини чиқарилганини хабар қилиб, бундан асосий мақсадни эмланган шахсларни систематик равишда аниқлаш эканлигини қўшимча қилди.
Алексей Цой ўз сўзларида вазирликнинг ахборот тизимида электрон шаклида эмлаш карталарини бериш орқали эмлангано одамларни бемалол ҳаракатланишига замин яратишини таъкидлаб, ушбу тизим глобал ахборот тизимлар билан бирлашиши мумкинлигига ишонч билдирди.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўз сўзларида, вакцинация ва ё эмлаш 3 босқичда биринчи босиқчда 1 февралдан бошлаб 100 минг га яқин кишидан иборат юқулми касалликлар шифохоналари, шошилинч тиббий ёрдам, интенсив терапия бўлимлари ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами ходимлари эмланишини эълон қилди.
Жорий йилнинг охирига қадар Қозоғистоннинг 6 миллион нафар фуқаролари эмланиши кутилмоқда.