Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди
феврал 01, 2021 10:52 Asia/Tashkent
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралари якунланди.
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар давомида томонларнинг ҳар ойдаги учрашувларини ўтказиш назарда тутилган 2021 йилги тадбирлар жадвали келишиб олинди деб хабар қилган Сптуник сайти Дунё сайтига таяниб.
Учрашув доирасида қўшма дала ишларини ўтказиш саналари ва жойлари тўғрисида келишувга эришилди. Шунингдек, давлатлараро чегарани демаркация қилишнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Музокаралар якуни бўйича тегишли баённома имзоланди.
Ёрлиқ