Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланди. Тожикистонда масжидлар очилди
Кеча Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида тиббиёт ходимларини вакцинация қилиш билан бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Қозоғистон мамлакати Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши " Спутник V" вакцинаси билан бу вирусга қарши эмлашни бошлаган Марказий Осиёдаги биринчи республикадир.
Ҳозирда Қозоғистон Россияда 22 миллион доза вакциналарни импорт қилган ва ўз ичкарисида ҳам билан чиқилиши мўлжалланган коронавирусга қарши вакцина клиник синовларнинг 3 чи босқчи турибти ва эҳтимоли март ойида сотила бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 18,5 миллион нафар аҳолига эгадир.
Қозоғистон ССВ га кўра, ҳозиргача мамлакатда 187 минг 970 кишида коронавирус аниқланган ва улардан 2476 нафари вафот этган.
Марказий Осиё минтақасидан келиб тушган бошқа хабарга кўра, Тожикистон ССВ коронавирус туфайли ўн ойдан бери ёпилган масжидлар эшикларни очилишига рухсат берди. Бу мамлакатда 1 февральдан бошлаб тиббий протокол ва қоидаларини риоя қилинган ҳолда масжидлар эшиклари номозхонлар учун очилди.