март 28, 2021 13:12 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда Парламентнинг юқори палатасига сайловлар бошланди 

Бугун Туркманистон Парламентининг юқори палатаси – Халқ маслаҳати (Миллий кенгаш)га сайловлар бошланди.

Халқ маслаҳати 56 аъзодан иборат бўлиб, ундан 48 нафари 5та вилоят ва пойтахт Ашхободдан сайланади, қолган 8 нафарини президент тайинлайди.

Сайловларда 48 ўринга 112 номзод кураш олиб боради, улардан 29 нафарини аёллар ташкил қилади. 

Туркманистон Марказий сайлов ва референдумлар  комиссиясининг хабар беришича, сайловлар Сайлов қонуни ва халқаро қонунчиликка мувофиқ очиқ ва тўлиқ шаффоф тарзда ўтказилади.

Икки палатали тизим ва Туркманистон Миллий ассамблеясининг ташкил этилиши 2020 йил 25 сентябрда Халқ Маслаҳати йиғилишида  тасдиқланган.

 

Ёрлиқ