Тожикистон ва Қирғизистон чегара можаросини ҳал қилишга келишиб олдилар
Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегара инқирозини тинч йўл билан ҳал қилишга келишиб олдилар.
ИРНА хабарига кӯра кеча Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров май ойининг иккинчи ярмида Душанбеда учрашишга келишиб олдилар. Қирғизистон президенти телефон суҳбатида деди: Қирғизистон давлатлараро масалаларни тинч музокара йӯли билан ҳал қилиш тарафдори. У шунингдек, икки томонлама манфаатли ҳамкорлик янада ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Аввалроқ, Тожикистон Қирғизистон билан чегарада кузатув камераларини ўрнатган, бунга қирғиз чегарачилари норозилик билдиришган, натижада чегара тўқнашувлари вужудга келган.
Бошқа бир хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали суҳбатда муаммоларни маслаҳатлашув йўли билан ҳал қилиш муҳимлигини таъкидлаган. Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон суҳбатида эса Ўзбекистон президенти мавжуд вазият ва қирғиз-тожик чегарасидаги зиддиятларни зудлик билан ҳал этиш йўлларини муҳокама қилди.