Тожикистон Қирғизистон билан чегарадаги низо қурбонлари сони бўйича расмий маълумот берди
Суғд вилояти мулозимларининг эълон қилишича Қирғизистон билан чегарадаги қуролли тўқнашувларда Тожикистоннинг 19 фуқароси ҳалок бўлиб, 87 киши жароҳатланган.
Форс ахборот агентлигининг Душанбе шаҳридан хабар беришича, можарождан бир ҳафта ӯтиб Тожикистон давлат мулозимлари тожик-қирғиз чегарасида рўй берган қуролли зиддият оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар рўйхатини эълон қилди.
Хабарда келтирилишича 5 май куни Сўғд вилояти раҳбари ва Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари қўмондони қурбонларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларга ҳамдардлик билдиришган. Тожикистон ҳукумати қурбонлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига Тожикистон ҳукумати томонидан 3 миллион сомоний (265 минг доллар) ажратилган ва уларни ӯз ҳимоясига олиш ваъдасини берган.
28-29 апрель кунлари қирғиз-тожик чегараси ҳудудида руй берган тӯқнашув натижасида ҳар икки тарафдан ӯнлаб киши ӯлдирилиб, юзлаб нафар жароҳатланган. Қирғизистон томони ҳам тӯқнашув натижасида 36 киши ҳалок бўлгани ва 189 киши жароҳатланганини эълон қилди.
Тожикистон ва Қирғизистон 970 км муштарак чегарага эга бӯлиб, ундан фақат 519 кми бӯйича келишувга эришилган.