Қозоғистон президенти Тожикистонга сафар қилди
Қозоғистон президенти Жомарт Тўқаев Тожикистоннинг юқори лавозимли расмийлари билан учрашиш учун Душанбе шаҳрига борди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Қозоғистон президенти Жомар Тўқаевни Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва бу мамлакатнинг бошқа расмий масъуллари кутиб олишди.
Қозоғистон президентлик идораси наттоғи Берик Овал бу Қозоғистон президентининг бу йилги биринчи хорижий сафар эканлиини маълум қилди.
Жомарт Тўқаев ва Имомали Раҳмон икки томонлама алоқаларни, минтақадаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш билан бир қаторда, шартномаларни имзолаш масаласини ҳам кўриб чиқишлари кутилмоқда.
Бундан ташқари Қозоғистон президенти Тожикистонга сафари жараёнида Тожикистон вакиллар палатаси спикери Муҳаммадтоҳир Зокирзода ва Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашади.