Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида яна чегаравий ҳамкорлик идоралари очилди
Сўнгги кунларда Ўзбекистон—Тожикистон чегарасидаги «Қудуқли» (Ўзбекистон) ва «Пахтаобод» (Тожикистон) темир йўл назорат-ўтказиш пунктларида иккита чегаравий ҳамкорлик идораси очилди деб хабар қилган Азияплюс сайтига таяниб Дарё манбаси.
Тожик-ўзбек чегарасидаги идоралар БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (UNODC)нинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Улар БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиё давлатлари учун «Трансмиллий уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ва терроризмдан огоҳлантириш» дастури доирасида шимолий йўналиш бўйлаб афғон гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашишга қаратилган трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича компоненти доирасида ташкил этилди.
Идораларни ташкил этиш бўйича ишлар АҚШ Давлат департаментининг Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш ва ҳуқуқни татбиқ этиш халқаро масалалари бўйича бюроси (INL) томонидан молиялаштирилган.
Эслатиб ўтиш жозирдирки АҚШ Марказий Осиё давлатларига таъсирини кучайтириш мақсадида айрим пайтлар бу мамлакатлардаги баъзи лойиҳаларни молиялиштириб келади.