Яна 17 афғон аскарини Тожикистонга бошпана топишди
(last modified Tue, 29 Jun 2021 08:17:11 GMT )
июн 29, 2021 13:17 Asia/Tashkent
  • Яна 17 афғон аскарини Тожикистонга бошпана топишди
    Яна 17 афғон аскарини Тожикистонга бошпана топишди

Толибон Афғонистоннинг Балх вилоятидаги чегара пунктига ҳужум қилганидан сўнг, 17 афғон аскари Тожикистонга бошпана топди.

Якшанба куни эрталаб толиблар  Афғонистоннинг Балх вилоятининг Калдар тумнанидаги Чук-чук чегара пунктига ҳужум қилдилар ва бу соат 12.50 гача давом этди.

Хабарга биноан, ниҳоят Афғонистон ҳукуматининг яна 17 аскари ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун Шаҳртўс ҳудудидаги биринчи чегара хизмати орқали Тожикистонга чекинишга мажбур бўлди.

Тожик чегарачилари шунингдек инсонпарвлик тамойиллари ва яхши қўшничликни инобатга олган ҳолда, афғон қўшинларининг Тожикистонга эркин киришларига рухсат бешиди.

Баёнотда келтирилишича, чегара ҳудудида вазият мураккаблигича қолмоқда ва Толибон ва Афғонистон ҳукумати кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Олдинроқ Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Афғонистоннинг 134 нафар аскарини бу мамлакатга бошпана топганини эълон қилди.

Ёрлиқ