Имомали Раҳмон Афғонистонда инклюзив ҳукуматни ташкил этиш зарурлигини таъкидлади
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Афғонистонда ҳукумат тузилмасини аниқлаш учун референдум ўтказиш ва инклюзив ҳукуматни ташкил этиш зарурлигини баён этди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида Афғонистондаги гуманитар фалокат бўйича инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг сукут сақлаганини танқид қилди.
Раҳмон Афғонистондаги сиёсий ва гуманитар инқирозлар ва бошқарув билан боғлиқ сўнги ўзгаришлар минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солишини эслатиб, Афғонистон жамиятининг барча қатламлари ва этник гуруҳлари иштирокида кенг қамровли мулоқот ўрнатиш-бу мамлакатда мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни ўрнатишнинг асосий шартларидан биридир.
Тожикистон президенти, Душанбе давлатни Афғонистон ички ишларига аралашмайдигани лекин Афғинистондаги этник гуруҳлар қаторида бу мамлакат аҳолисининг 46 фоиздан кўпини ташкил этадиган тожиклар ҳам давлатни бошқаришда муносиб рол ўйнаш ҳуқуқига эга деб эълон қилди.