октябр 02, 2021 14:36 Asia/Tashkent
  • Туркманистон давлати Толибон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди
    Туркманистон давлати Толибон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди

Туркманистон президенти Афғонистондаги Толибон радикал гуруҳининг муваққат давлати билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини эълон қилди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўз сўзларида, умид қиламанки, Афғонистонда ҳокимиятни узатиш ва ҳукумат тузиш кенг миллий мулоқот асосида тинч йўл билан амалга оширади деб таъкидлади

Туркманистон президенти  Ашхобод расмийлари  Афғонистон билан дўстона ва биродарлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун   бу мамлакатдаги вазиятни нормаллаштиришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи эканлигини қўшимча қилди.

Бердимуҳаммедов шунингдек  Ашхобод давлати  ижобий бетарафлигига таяниб,  мамкалакатлар ички ишларига аралашмасдан  тинч мақсаддаги ташқи сиёсатини олиб боради деб баён қилди.

Туркманистоннинг Кобулдаги бош консули  август ойида  Толибон томонидан Кобул ҳукуматини эгаллангани ортидан  Балх вилоятида бу гуруҳ етакчилари блин учрашуб  музокаралар жаарёнида  Афғоинстон ва Туркманистон халқлари ўртасида яқин алоқаларни таъкидлади.

Бундан ташқари кеча Туркманистоннинг Афғонистондаги элчиси  Толибон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси билан учрашиб,  икки мамлакат ўртасидаги иқтисодиёт ва алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.

 

Ёрлиқ