Россия федерацияси Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларида алоқа воситаларини янгиламоқчи
Россия Мудофаа вазирлиги Қирғизистондаги Кант авиабазасида ва Тожикистондаги 201- базасида янги алоқа тизимларини жойшлашириш қарорига келди.
Марказий Осиёдаги Россия ҳарбий базасига янги алоқа системларини топшириш дастури тўғрисдаи келишув ва уни қабул қилишни инобатга олиб, яқинда Марказий Осиё ҳудудлари хавфсиз рақамли ахборот ва ишончли алоқа системалари ўрнатилади. Бу технология ҳатто минтақани энг чекка ҳудудлари билан ҳам маълумот алмашиш имконини яратади.
Эслатиб ўтамиз, Кант авиабазани таъмирлаш кейинги йилга мўлжалланган.
Бундан ташқари ерости бўлинмалари радиостанциялари билан бир қаторда авиация билан ахборот алмашишни таъминлайдиган ускуналар ҳам янгиланади.
Шунингдек йил охиригача Россиянинг Тожикистондаги “201” ҳарбий базасини модернизация қилиш ишлари якунланади.
Россия бу базадаги ўзининг алоқа паркини тўлиқ янгилашни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Россия армияси Марказий Осиёда айниқса Қирғизистоннинг Кант авиабазасида қўмондонлик-штаб машиналари, сунъий йўлдош ва радиорелей станциялари, техника воситалари олади. Янги технологиялар тоғли ҳудудларда рақамли маълумотлар узатилишини таъминлаши керак.