Толибон ҳаракати Туркманистон чегаралари хавфсизлигини таъминлашга кафолат бермоқда
Туркманистон ТИВ -и тарқатган баёнотида, Ашхобод раҳбарлари Афғонистондаги Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати Туркманистон чегаралари хавфсизлигини таъминлаш бўйича келишувга эришганини маълум қилди.
Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотида, мамлакат ТИВ раҳбари ва кабинет раиси ўринбосарини Афғонистонга қилган сафарига тўхталиб, Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати бу сафар жараёнида, Туркумнистон билан чегаралари хавфсизлигини таъминлашни ва қўшма иқтисодий лойиҳаларга кафолат бериш ва амалга оширишга ваъда берган деб эълон қилди.
Туркманистон расмийларини Кобулга уюштирган ташрифи давомида, Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов ва Толибон муваққат ҳукумати Мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Муҳаммадяъқуб Мужоҳид хавфсизлик масалалар бўйича йиғилиш ўтказдилар.
Туркманистон ТИВ -га кўра, суҳбат давомида хавфсизлик, барқарорлик ва чегалардаги ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Бошқа хабарга кўра, Толибон ҳаракатига қарши курашаётган Толибон мухолифати етакчиси Аҳмад Масъуд Тожикистондадир.
Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги мухолифат гуруҳининг наттоғи Кабир Восиқ ҳам гуруҳ раҳбари Аҳмад Масъуд айни пайтда Тожикистонда бўлса-да, Афғонистоннинг айрим ҳудудларида мухолифат кучлари билан вақт -вақт билан учрашиб туради.