феврал 15, 2022 12:58 Asia/Tashkent
  • Толибон Тожикистон-Ўзбекистон чегарасига 10 000 нафар  аскарини жойлаштирди
    Толибон Тожикистон-Ўзбекистон чегарасига 10 000 нафар аскарини жойлаштирди

Толибон ҳарбий кучлари бош штаб раҳбари мамлакатнинг Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош шимолий чегарасига 10 минг аскар жойлаштирилишини маълум қилди.

Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан қуролланган 10 минг аскар юборилади”, — деди Толибон ҳаракати бош штаби раҳбари Қори Фассиҳуддин Фитрат.

Толибон штаб раҳбарининг айтишича, жанговар самолётлар энг қисқа вақт ичида тайёр бўлади ва ёрдам беради.

Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг, сўнгги ойларда Афғонистоннинг турли шаҳар ва вилоятларида жиноятчилик кучаймоқда. Иқтисодий инқироз ва легитимлик инқирози билан бирга хавфсизлик масаласи Толибон муваққат ҳукуматининг жиддий муаммоларидан бирига айланди.

Толибон кучларининг Афғонистон шимолига ва Тожикистон билан чегарага жойлаштирилиши Россия Тожикистон чегараларида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти аъзолари билан бир неча машғулотлар ўтказган пайтга тўғри келди.

Ёрлиқ