март 12, 2022 20:08 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда муддатдан олдин президентлик сайловлар бўлиб ўтди
    Туркманистонда муддатдан олдин президентлик сайловлар бўлиб ўтди

Бугун Туркманистондаги муддатдан олдин президенетлик сайловлар якунланди.

Туркманистон президентлик сайловлари учун 9 нафар номзод даъвогарлик қилди, улардан энг муҳими эса Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Сардор  Бердимуҳамедовдир. Сардор Бердимуҳаммедов бу мамлакат бош вазири ўринбосари  ҳам ҳисобланади.

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси маълумоларига биноан, сайлов даврида 2 минг 577 та сайлов участкалари ташкил этилди, улардан 41 та мамлакат ташқарисида эди.

Бундан ташқари Туркманистондаги президенлик сайловларида жами 3 миллион 459 минг 63 киши овоз бериш ҳуқуқига эгадир.

Туркманистоннинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов  оила аъзолари билан президентлик сайловларда қатнашди.

 

Ёрлиқ