Қирғизистон давлати Толибон ҳааркатини Халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишга чақирди
Қирғизистон ТИВ раҳбари Толибон ҳаракатини халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишга чақирди.
Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Қазоқбоев Туркиянинг Анталия дипломатик саммити доирасида, Толибон ҳаракати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Амир Хон Муттаққий билан учрашганида, Қирғизистон давлати Афғонистон билан умумий тарихи, маданияти ва анъаналарга асосланган яхши қўшничилик муносабатларини кенгайтиришга интилади деб айтди.
Қирғизистон ташқи ишар вазири шунингдек Толибон ҳаракати, ТИВ раҳбарларини халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда халқаро мажбуриятларни бажаришга ва боқша давлатлар томонидан тан олишга чақирди.
Қазоқбоев шунингдек Бишкек давлати Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва бошқа мамлакатларнинг гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича барча ташаббусларини олқишлашишини айтди.
Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амир Хон Мутаққий ҳам бу учрашувда Қирғизистон ҳукуматига ўтган 2021- йил сентябрь ойларида Афғонистон халқига кўрсатган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Қирғизистон билан алоқаларни кенгайтиришга чақирди.