Сардор Бердимуҳаммедов расман Туркманистон президенти бўлди
(last modified Sun, 20 Mar 2022 09:50:12 GMT )
март 20, 2022 14:50 Asia/Tashkent
  • Сардор Бердимуҳаммедов расман Туркманистон президенти бўлди
    Сардор Бердимуҳаммедов расман Туркманистон президенти бўлди

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси 72,97 фоиз овоз билан мамлакат президентлик сайловида Сардор Бердимуҳаммедовнинг ғалаба қозонганини эълон қилди.

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси тарқатган маълумотида, Сардор Бердимуҳаммедов  12- март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида 72,97 фоиз овозни касб этиб ғалаба қозонди деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз,  40 ёшли Сардор Бердимуҳаммедов бундан олдин  отаси Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан мамлакат бош вазири ўринбосари яъне  мамлакатдаги икикнчи расмийси сифатида тайинланганди.

Сардор Бердиммуҳмедовнинг инаугарцияси маросимида, ҳукумат ва Хавфсизлик кенгаши аъзолари, давлат идоралари раҳбарлари ва дипломатлар ҳам иштирок этди. Шунингдек Туркманистон Маркзий сайлов комиссияси раиси Гулмурод Муродов  Сардор Бердимуҳаммедовга президентлик гувоҳномасини топширди.

Туркманистондаги янги ҳукумат раҳбарлари қасамёд қилди ва " мамлакат конституцияси ва қонунуларига амал қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Турманистон президенти зиммасига юкланган вазифларни муносиб тарзда бажаришга" ваъда берди.

Туркманистоннинг янги сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳукумат истеъфоси ҳақидаги фармонни имзолади