Толибон ҳаракати сафларида этник зиддият давом этмоқда
Афғонистондаги Толибон гуруҳи ва бу гуруҳнинг Сарпул вилоятидаги ҳазора миллатига мансуб қўмондони ўртаидаги кескинлик ва таранглик тўхтатгани йўқ.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати ўз қўмондонларидан бири бўлган ва ҳазора миллатига мансуб Мавлавий Маҳдий Мужоҳидни қўлга олиш мақсадида Сарипулда амалиёт бошлаган.
Аммо Мавлавий Маҳдий эса ўзининг қизил чизиғидан воз кечмаслигини эълон қилган. Мавлавий Маҳдий эса ҳозирда Сарипул вилоятининг Балхоб шаҳрида ўзи туғилган шаҳарчасидадир.
Сўнгги кунларда Мавлавий Маҳдийни тинчлантириш учун Толибон гуруҳи томонидан Сарипулга бир нечта делегация юборилиши мувафаққитясизликка учраганди.
Ўзини тенглик, биродарлик ва ижтимоий адолатга даъватчи сифатида тавфсифлаётган Мавлавий Маҳдий Мужоҳид Толибоннинг шиа ва ҳазораларга нисбатан шафқастиз ва эътиборсизликда айблади.
Ҳазора қўмондони Толибонни шиалар ҳуқуқларини кўрмаганга олаётганини олишини таъкилаб, шиаларнинг манфаатлари ва тақдири унинг қизил чизиғи эканлиги ва ҳеч қачон ўз тамойилларан воз кечмайдиганини маълум қилган.
Айрим хабардор манбалар ҳам Толибон гуруҳи ҳазора қавмига мансусб бўлганг қўмондон Мавлавий Маҳдийни ўлдиришни мақсад қилганини хабар қилмоқда.
Яқинда Толибон гуруҳи ўзбек миллатига мансуб бўлган ўз кучлари билан тўқнашганди. Толибон ҳаракатини Афғонистонда ҳокимият теппасига келганидан бери яъне ўтган йилнинг 15-августидан буён кўплаб этник тўқнашувар юз берган.