Тожикистон Марказий Осиёнинг транзит давлатларидан бирига айланиш имкониятига эга
Тожикистон транспорт вазири, бу давлат келажакда Марказий Осиёнинг транзит давлатларидан бирига айланади деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим матбуот анжуманида айни пайтда ушбу мамлакат транспорт соҳасида умумий қиймати 10,4 миллиард сомонийлик (828,2 миллион доллара яқин) 11 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда деб таъкидлади.
Азим Иброҳим ўз сўзлаида 4,9 миллион сомонийга тенг 11 лойиҳадан 5 таси тўлиқ амалга оширилди ва яна 6 та лойиҳа 5,5 миллиард сомонийга тенг дастурда деб қўшимча қилди.
Тожикистон транспорт вазири 23 июнь куни Тожикистон-Хитой қўшма компания иштирокида "Данғара-Оқмазор" автомобил йўлининг (28,6 km), " Душанбе-Кулма" участкасида, "Қалъаихум " участкасида " Рўшон" ҳудудида (93 km) иккита туннел билан қурилиш ишлари якунланмоқда.