АҚШ ва Марказий Осиё республикалари ўртасида ҳарбий машқлар бошланди
-
АҚШ ва Марказий Осиё республикалари ўртасида ҳарбий машқлар бошланди
Тожикистонда АҚШ ва Марказий Осиё республикалари ҳарбийлари иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг Тожикистон пойтахтидаги элчихонаси тарқатган баёниясида , АҚШ ва Марказий Осиё республикалари қуролли кучлари иштирокидаги ҳарбий машқларни Тожикистонда бошлангани ва келгуси ҳафтагача давом этишини маълум қилди.
Эслатиб ўтиш жоизки, “ Минтақавий ҳамкорлик-2022” номли ҳарбий машқлар да АҚШ, Покистон, Муғулистон, Қозоғистон Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари қатнашмоқда.
АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Жон Марк Помершим ҳам ҳарбий машғулотларни очилиш маросимида сўзлаган нутқида, ўтказилаётган ҳарбий машқлар хавфсизлик соҳасида ҳамкорликларни ривожлантириш ва маълумот алмашиш ҳамда халқаро ва минтақавий муаммоларга ечим топишда муҳим бир ҳатти- ҳаракат сифатида амал қилади деб изоҳлади.