Афғонистонда Толибон ва Қаршилик фронтининг ҳалок бўлган кучлар сонига аниқлик киритилди
Афонистоннинг Панжшер вилоятида Толибон ҳаракатига қарши курашаётган бу мамлакат Миллий Қаршилик фронти бу жабҳа ва Толибон кучларининг ҳалок бўлганлар сонини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Афғонистон Миллий Қаршилик жабҳаси ўтган бир йил ичида бу жабҳа ва Толибон гуруҳи кучлари ўртасидаги тўқнашувларда қаршилик фронтининг 121 кучлари ҳалок бўлганини хабар қилди.
Афғонистон Миллий Қаршилик фронти жбаҳасининг хабар қилишича, ўтган бир йил ичида бу жабҳа кучлари томонидан Толибон ҳаракатининг 715 жангариси ўлдирилгани ва юзлаб нафари ярадор этилганини маълум қилди.
Афғонистон Миллий ақаршилик фронти, бу фронт кучлари сонини 3 мингга етгани ва бу кучлар Афғонистоннинг 5 вилояти -Панжшер, Бағлон, Тахор, Бадахшон ва Каписо вилоятларида фоалият кўрсатмоқда деб эълон қилди.
Толибон ҳаракати томонидан Панжшер вилояти марказини ишғол этилганидан бир йил ўтиб бориб, Афғонистон Миллий Қаршилик жабҳаси ё фронти номли Толибонга қарши курашаётган кучлари жиҳод даврасининг машҳур қўмондони марҳум Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилигида илгаригидек Толибонга қарши курашни давом эттирмоқда.
Бу жабҳа Толибон ҳукуматининг қонунийлигини рад этиб мамлакатда инклюзив давлат тузилмагунича Толибон билан қуролли кучларини давом эттиришини эълон қилди.