Тожикистон Ўзбекистонга товар ва электр экспортини оширди
(last modified Tue, 13 Sep 2022 05:20:37 GMT )
сентябр 13, 2022 10:20 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистонга товар ва электр экспортини оширди
    Тожикистон Ўзбекистонга товар ва электр экспортини оширди

Тожикистон республикасидан Ўзбекистонга товар ва электр-энергия экспорти ошган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, жорий йилнинг 6 ойи ичида Тожикистондан Ўзбекистонга 95,8 миллион долларлик маҳсулот  экспорт қилинди ва бу эса олдинги йилнинг шу даврга /1,45 миллион доллар/ нисбатан икки баравардан ортиқ ўсганини кўрсатади.

Тожикистоннинг божхона ҳисоботига биноан,  ушбу даврда Тожикистоннинг Ўзбекистонга экспорт қилинадиган асосий товарлари қаторига пахта, рух рудаси ва консентрати, алюминий, темир чиқиндилари ва электр энергияси киради.

Айтиш жоиздирки, жорий йилнинг 6 ойи давомида Тожикистон Ўзбекистонга /4,189 миллион доллар/ товарлар импорт қилган ва бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,9 фоизга /1,173 миллион доллар/ ошган.

 

Ёрлиқ