Афғонистон ўзбеклари Толибон ҳокимиятида рол ўйнашни истайдилар
Афғонистон пойтахтидаги бир қатор ўзбек маърифатпарварлари, шоирлари ва ёзувчилари Миллий ўзбек куни муносабати билан Толибон гуруҳига бу мамлакат бошқарви ўзбеклар ролини кенгайтиришини сўрадилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, " Ўзгарш" маданият муассаси вакмли Нақибуллоҳ Убайд бўлиб ўтган Миллий ўзбек тили кунига бағишланган йиғилишда Толибон муваққат ҳукуматида ўзбекларниг ҳокимиятда бўлишига рухсат беришини сўради.
Нақибуллоҳ Убайд, Афғонистон ҳукуматида ўзбекларга сиёсий мавқе бериш зарурлигини таъкидлаб, ўзбеклар ҳокимиятда бўлмас экан уларнинг маданияти, тили ва иқтисоди ўсмайди де айтди.
Афғонистоннинг ўзбек аҳолиси вакили бўлган Убайд афғонистонлик ўзбек шоирлар, ёзувчилар, зиёлилар ва маърифатпарварлар номидан ўзбек тилини юксалтириш ва равнақ топтириш дастурларини амалга оширилишини талаб қилиб, Толибон ҳаракати Афғонистоннинг янги конституциясида ўзбек тилини Афғонистоннинг уччинчи расмий тили сифатида тан олиниши керак деб эълон қилди.
Афғонистонда ўзбек тили форс-дари ва паштун тилларидар кейин 3 тилидир.