Осиё тараққиёт банки Қирғизистонга 50 миллион долларлик ёрдам беради
Осиё тараққиёт банки Қирғизистонга озиқ-овқат хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш ва коронавирусдан кейин бу мамлакат аҳолисининг заиф қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион доллар миқдорида қайтарилмас ёрдам ажратди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу пакетга Осиё тараққиёт банкининг 25 миллион долларлик молиявий ёрдами ва 25 миллион доллар кредит киради.
Осиё тараққиёт банки Қирғизистон ҳукуматининг дастурни амалга ошириш салоҳиятини ошириш ва мониторинг баҳолаш тизимини мустаҳкамлаш, шунингдек келгусида қўллаб-қувватлаш учун ислоҳотлар йўналишларини аниқлаш учун 400 минг доллар миқдорида ёрдам беради.
Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков ҳам бу дастур ва молиявий ёрдам Қирғизистон ҳукуматига инфляциянинг салбий таъсирини камайтириш, нархлар барқарорлигини сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳолисининг заиф қатламлари орасида қашшоқликнинг чуқурлаштиришга йўл қўймаслик учун грант ажратади.
Дастур Қирғизистондаги фермерлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини ҳам қўллаб-қувватлайди.