Тожикистон армияси махсус бўлинмаларининг аксилтеррор машғулотлари ўтказилди
Тожикистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакат армияси махсус бўлинмалари томонидан Хатлон вилоятидаги ҳарбий базаларидан бирида аксилтеррор машғулотлари ўтказилгани ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон Республикасининг Хатлон вилоятидаги Фахробод базасида ушбу мамлакат қуролли кучлари махсус бўлинмаларининг қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди. Бу мамлакат Мудофаа вазирлиги буни эълон қилиб, машғулотлар ушбу мамлакатда 2021-2025 йилларга мўлжалланган эктремизм ва терроризгма қарши курашнинг стартегик доирасида уч босқичда ўтказилганини эълон қилди.
Бу ўқув машғулотларда кўзланган мақсад асосан инқирозли вазиятни бартараф этиш ёки ҳуқуқий муҳофаза қилувчи органлар томонидан жамоат тартибини назорат қилиш, биргаликда махсус операциялар ўтказиш, асосий бўлинмаларини ўтказиш, ҳамда ноқонуний қуролли ташкилотлар ва гуруҳларни таъқиб қилиш ва йўқ қилишдан иборат.
Терорризмга қарши кураш усуллари тажриба ва амалиётда ўтказилган бу машғулотларда инсон кучи, зирҳли техника, жанговар самолётлар ва бошқа замонавий қуролдан фойдаланилади.