Қозоғистон ва Ҳиндистон қўшма машғулотлар ўтказдилар
(last modified Wed, 11 Jan 2023 10:47:44 GMT )
Январ 11, 2023 15:47 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Ҳиндистон қўшма машғулотлар ўтказдилар
    Қозоғистон ва Ҳиндистон қўшма машғулотлар ўтказдилар

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу давлат ва Ҳиндистон ҳарбийларининг " Қаз-Ҳиндистон" қўшма машғулотлари ўтказилганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бугун Ҳиндистонда икки ҳафта давомида  ўтазилган бу қўшма ҳарбий машқлардда турли жанговар элементлар нотаниш ва ўта мураккаб ҳудудда ўтиш орқали амалга оширилганини маълум қилди.

Қозоғистон  ва Ҳиндистон аскарлари муҳандислик машғулотларда қатнашиб қўлбола портловчи қурилмалар, портловчи тузоқлар ва бошқа портловчи қурилмалар билан танишдиар ҳамда патрул ва пистирмаларни ташкил қилиш имконига эга бўлди.

Машғулот ташкилотчилари махсус табиий-иқлим шароитида йўналиш ва омон қолиш қоидаларига урғу беришди. Шу сабабдан асосий босқичда икки давлат ҳарбий хизматчилари урушдаги жанговар тайёргарлик вазифаларни бажарди.

Бундан ташқари Ҳиндистон ва Қозоғистон аскарлари ўртасида, айниқса  10 килограмм оғриқликдаги қурол ва жиҳозлдар билан нотекис ерда 6 километр масофани босиб ўтиш бўйича чидамлилик мусобақалар ўтказилди ва натижада қозоғистонлик катта сержант Алдияр Муҳаммадиев ғалаба қозонди.