Январ 19, 2023 14:32 Asia/Tashkent
  • Ўтган йилда Тожикистон ташқи савдоси бир миллиард долларга ошди
    Ўтган йилда Тожикистон ташқи савдоси бир миллиард долларга ошди

Тожикистон Респубилкаси Статистика агентлиги бу давлатнинг ташқи савдоси 2022 йилда ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ўсиш билан 7,3 миллиард долларга ошганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон Статистика агентлиги жорий йилда маҳсулот экспорти 2,1 миллиард долларни, иморт эса қарйиб 5,2 миллиард долларни ташкил қилгани ва шу тариқа савдо баланси 3 миллиард доллардан ошганини қўшимча қилди.

2022-йилда Тожикистон маҳсулоти экспорти ҳажми  2021-йилга нисбатан 0,4 фоизга, импорт эса қарйиб 23 фоизга камайди. Ўтган йили Тожикистон  110 давлат билан савдо қилган.

Ўтган йиллардагидек Тожикистон умумий ташқи савдосининг 22,9 фоизи билан Россия, 19,7 фоизи билан Қозоғистон ва 16,6 фоизи билан Хитой бу давлатнинг асосий савдо ҳамкорлари бўлди.

Ўтган йили Тожикистон товралари экпортининг асосий бозорлари Қозоғистон /умумий экспортининг 22,6 фоизи/ Швецария /умумий экпортининг 18,1 фоизи/, Хитой /17,2 фоизи/ ҳисобланди.

Ўтган йили Тожикистон эҳтиёж сезадиган маҳсулотларининг 30,7 фоизини Россиядан, 18,5  фоизини Қозоғистондан ва яна 16,3 фоизини Хитойдан импорт қилган.

Ёрлиқ