Январ 21, 2023 16:00 Asia/Tashkent
  • Евроосиё мамлакатлари университетларида энг кўп қозоғистонликлар таҳсил олмоқда
    Евроосиё мамлакатлари университетларида энг кўп қозоғистонликлар таҳсил олмоқда

Евроосиё иқтисодий комиссияси таҳлилчиларининг сўзларига биноан Қозоғистоннинг бу Итифоқининг таълим миграциясига улуши 65 фоизга етган.

Бу комиссия таҳлилчилари Евроосиё мамлакатларидаги қозоқ талабаларнинг 65 фоиз улушига ишора қилиб, бу Иттифоқ мамлакатлар орасида Россия асосий мезбон ҳисобланади чунки ушбу Иттифоқдаги барча талабаларнинг /чет элда ўқишни хохловчи/ 88,5 фоиз ушбу мамлакат университетларида таҳсил олади.

Сўнгги 4 йил ичида Россия олий ўқув юртларини танлаган қозоғистонлик талабалар сони 7 фоизга камайди ва жорий ўқув йилида  6104 нафарга етди.

Шунингдек Россияга ўқиш учун борган қозоғистонликлар улуши 10,3 фоизни ташкил этади.

Қозоғистонда таҳсил олаётган ҳар бир чет эллик талаба эвазида  2 нафар қозоғистонлик талаба чет  элда таҳсил олади.

Қозоғистон университетларида энг кўп хорижий талабалар Евроосиё иқтисодий ташкилотига аъзо бўлмаган Ўзбекистон ва Ҳиндистондан келган.

Ёрлиқ