Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади
(last modified Mon, 06 Feb 2023 06:36:44 GMT )
феврал 06, 2023 11:36 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади
    Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари Қозоғистоннинг Алматида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро комиссияси йиғилишидан сўнг ҳамкорликнинг муҳим масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари Алихон Смаилов ва Абдулла Арипов савдо-иқтисодий, транспорт-транзит ва сув-энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси ва қишлоқ хўжалигида қўшма қадамларни ишлаб чиқиш режаларини ишлаб чиқдилар.

Алихон Смаилов республикалар ўртасидаги мустаҳкам ва аҳил муносабат барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 30 фоизга ошиб, режалаштирилган 5 миллиард долларга етди.

“Бу бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли мумкин бўлди. Эндиликда юқори даражада қўйилган вазифаларга мувофиқ, ўрта муддатли истиқболда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш зарур”, – деди Қозоғистон бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, бу борада ўтган йили имзоланган йўл хариталарининг ўз вақтида амалга оширилиши, Қозоғистон–Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг изчил фаолияти муҳим аҳамиятга эга.

“Қозоғистон ҳукумати ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича фаол мулоқотга тайёр”, – деди А.Смаилов.

Ўз навбатида, Абдулла Арипов мамлакатлар ўртасида саноат кооперацияси, айниқса, автомобилсозлик соҳасида ижобий тажриба мавжудлигини таъкидлади. Нефть-газ, кимё, энергетика, металлургия ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Ёрлиқ