март 26, 2023 13:08 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда парламнет сайловлари ўтказилмоқда
    Туркманистонда парламнет сайловлари ўтказилмоқда

Туркманистонда парламент ва маҳаллий кенгаш сайловлари бугун эрталаб соат еттида бошланди ва соат 19 гача давом этади.

Эрон теерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон парламент сайловининг еттинчи босқичидан ташқари, бу мамлакатда вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқ кенгашлари вакиллари сайлови ҳам бўлиб ўтмоқда.

Туркманистон парламенти сайловларида бу мамлакат парламентидаги 125 ўрин учун 258 номзод кураш олиб боради.

Туркманистон парламент сайловларида иштирок этиш учун Демократик партиядан 97 нафар, саноатчилар ва тадбиркорлар партиясидан 51 нафар, Қишлоқ хўжалиги партиясидан 27 нафар номзод бор. Қолган 83 киши эса ушбу мамлакатнинг мустақил гуруҳларидан киритилган.

Туркманистон Марказий Сайлов комиссияси эълонига асосан, халқ овозини йиғиш учун ичкарисидаги 2 минг 644 та сайлов қуттиси ва хориждаги дипломатик ваколатхоналаридаги 42 та сайлов қуттиси кўриб чиқилди.

Комиссия эълонига кўра, Туркманистонда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганлар сони 3 миллион 496 минг 475 кишини ташкил этади.

Туркманистонда парламент сайловлари ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади.

 

Ёрлиқ