Толибон ҳаракати Қозоғистон ҳукуматидан афғон дипломатларини қабул қилишни сўради
Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати кабинети раиси ўринбосари, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, билан учрашувида, бу мамлакатни Афғонистонда сармоя киритишга ва Толибон дипломатларини қабул қилишини сўради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳукумати кабинети раиси ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар идораси, тарқатган баёнотида куни кеча Қозоғистон Бош вазириўринбосари Серик Жомангарин ва Мулла Бародар ўртасидаги учрашувда қозоғистонлик делегация Толибон дипломатларини қабул қилиш таклифига рози бўлганини иддао қилди.
Мулла Абдулғани Бародар бу учрашув жараёнида, Қозоғистонни афғон халқига кўрсатагётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Қозоғистон давлати Афғонистон билан ҳардоим яхши ҳамкорлик ва муносабатларга эга бўлган ва Афғонистон билан бу дўстона алоқаларни сақлаб қолишга бел боғлаган деб изоҳлади.
Толибон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари мулла Абулғани Бародар ўз сўзларида икки ҳукумат ўртасидаги муносабатарни янада кенгайтириш мақсадида биз дўст Қозоғистон давлатидан Афғонистоннинг янги дипломатларини қабул қиилишини сўраймиз деб қўшимча қилди. Учрашувда томонлар сиёсий иқтисодий, тижорат, транзит ва инфратузилма лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Ҳозиргача Халқаро ҳамжамият Афғонистонда инсон ҳуқуқларини бузилиши, айниқса қизлар ва аёлларнинг таълим олиши ва меҳнат қилиши ва бу гуруҳнинг инклюзив ва кенг қамровли ҳукумат тузилишига қаршилиги сабаб Толибн ҳукуматини расман тан олмаган.