Қозоғистон Евроосиё минтақасида интернет тезлиги бўйича рекордчи ҳисобланади
-
Қозоғистон Евроосиё минтақасида интернет тезлиги бўйича рекордчи ҳисобланади
2023-йилда Қозоғистон интернет тезлиги бўйича Евроосиё Иттифоқи мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Финпром телекоммуникация компанияси ўз ҳисоботида шундай маьлум қилган:Интернет тезлиги бўйича Евроосиё иттифоқига аьзо давлатлар (Беларус, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Арманистон) рейтингида Қозоғистон 11-ўрин юқорилаб, 72-ўринни эгаллади.
Ушбу ҳисоботга кўра, Қозоғистонда интернет тезлиги ўтган йилнинг апрелидан жорий йилнинг апрел ойига қадар 47,9 фоизга ошган.
Бу мамлакатда интернет тезлиги 2022 йилнинг апрелида 20,7 Мбит/с, 2023 йилнинг апрелида эса 30,62 Мбит/с бўлган.
Апрел ойигача ўтказилган сўровларда интернет тезлиги бўйича Арманистон 80, Қирғизистон 83, Россия 89, Ўзбекистон 104, Беларус 126, Тожикистон 129-ўринни эгаллаган.
Финпром телекоммуникация компанияси шундай деди:Арманистонда интернет тезлиги 26,25 Мбит/с, Қирғизистонда 25,83 Мбит/с, Ўзбекистон ва Тожикистонда мос равишда атиги 20,9 ва 11,38 Мбит/с бўлган.
Кузатувчилар кўпроқ сармоя киритилишини Қозоғистондаги интернет аҳволи яхшиланиши билан боғлашмоқда. Қозоғистоннинг интернет тармоғига киритилган сармоя сўнгги тўрт ойда 16,6 фоизга ошиб, 30,3 миллиард тенгега етди.