Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги бир қатор банклар Россиянинг “Унистреам” банки билан ҳамкорлиги тўхтатди
(last modified Wed, 26 Jul 2023 09:19:30 GMT )
июл 26, 2023 14:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги бир қатор банклар Россиянинг “Унистреам” банки билан ҳамкорлиги тўхтатди
    Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги бир қатор банклар Россиянинг “Унистреам” банки билан ҳамкорлиги тўхтатди

Марказий Осиё давлатларининг бир қатор банклари Россиянинг “Унистреам” банки билан пул-кредит ҳамкорлигини тўхтатди.

Минтақадаги айрим маҳаллий ва хорижий ОАВда эьлон қилинган хабарларга кўра, ҳамкорликнинг бундай тўхтатилишига 20 июл куни эьлон қилинган АҚШнинг Россиянинг “Унистреам” банкига нисбатан жорий қилган санксиялари сабаб бўлган кўринади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Россияга қарши санксияларининг янги рўйхатида Унистреам банкдан ташқари Қирғизистоннинг 4 компанияси ҳам бор.

24 июн (2 август) куни Ўзбекистондаги Халқ банки, Ипотка банк ва Капитал банк Россиянинг ушбу банки билан хизматлар кўрсатишни тўхтатганини эьлон қилди.

Қирғизистонда бундай қарор Компания банки, Халқ банки, Капитал банк ва яна 5 та банк томонидан қабул қилинган.

Тожикистонда Орин Банк ва Банк Ҳомо Унистреам билан ҳамкорликни тўхтатди. Натижада фақат Тожикистон давлат банки “Унистреам” тўлов тизими билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Қозоғистоннинг иккита банки ҳам ушбу молия тизими кўринишидаги хизматларини тўхтатганини маьлум қилди.

Унистреам - бу Россиядан 30 дан ортиқ мамлакатлар билан боғланган энг машҳур пул жўнатиш тизимларидан бири. Ушбу тизим Россияда ишлайдиган чет элликлар орасида жуда машҳур бўлиб, улар ўз оилаларига пул жўнатиш учун фойдаланадилар.

Ёрлиқ