Бишкек ва Душанбе шаҳарларида Фаластин элчихоналари очилади
Кеча Фаластин маъмурияти ТИВ раҳбари Душанбе ва Бишкек шаҳарларида бўлиб Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан учрашди.
Фаластин маъмурияти ТИВ раҳбари Риёз Моликий кеча душанбеда Тожикистон президенти Имоали Раҳмон билан учрашиб икки томонама алоқаларни муҳокама қилди.
Тожикистон ОАВарига кўра бугун соат 17:00 да Душанбе шаҳрининг Исмоил Сомоний туманилдаги Л. Толстой кўчасида Фаластин элчихонаис очилади.
Кеча Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Фаластин маъмурияти ТИВ раҳбари Риёз Ал-Моликий Бишкекда элчихона очишига келишиб олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкекда Фаластин маъмурияти ТИВ раҳбари Риёз Ал-Моликий билан мулоқотида икки халқнинг дўстлик ришталари ҳамда диний ва тарихий муштаракалигига тўхталиб Қирғизистон ҳукумати Фаластин билан дўстона муносабатлар ва ҳамкорликларини ривожлантиришдан манфаатдор деб айтди.
Садир Жапаров Қирғизистоннинг Фаластин билан олий даражадаги музокараларга доим тайёр тайёр эканлигини таъкидлади.
Фаластин маъмурияти ТИВ раҳбари Ал-Моликий Қирғизистонни Мустақиллик куни билан табриклар экан, Фаластин икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ва сиёсий мулоқотларни давом эттиришда манфаатдор эканини маълум қилди.
Қирғизистон ТИВ раҳбари Жеенбек Кулибаев ҳам фаластинлик ҳамкасби билан учрашди.
Қирғизистон ва Фаластин расмийлари учрашуви якунида икки давлат расимйлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланди.
Фаластин ТИВ вазирининг Қирғизистонга уюштирган иккинчи сафаридир. Моликий 2018 йилда ҳам Бишкекка ташриф буюрганди.