Тожикистон Фаластин давлатини барпо этиш жараёнини тезлаштиришга алоҳида эътибор қаратди
Хорижда - Тожикистон президенти 1967 йилги чегаралар асосида Шарқий Қуддус пойтахти бўлган Фаластин давлатини барпо этишни тезлаштиришга чақирди.
Кеча (шанба) Ар-Риёдда (Арабистон) Араб Лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди ва араб ва ислом дунёси вакиллари Фаластиндаги мавжуд вазият ва Исроил жиноятларини муҳокама қилдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон сионистик режимнинг Ғазо секторидаги тинч аҳоли манзилларига ҳужуми ва минглаб тинч аҳоли, жумладан, болалар ва аёлларнинг ўлдирилишини кескин қоралаган ва томонларни зўравонликларни тўхтатиб, музокаралар столига ўтиришга чақирган.
Бу учрашувда Раҳмон, "Фаластиннинг ҳарбий ечим йўқ" деб таъкидлади; Фаластинда адолатли, барқарор ва узоқ муддатли тинчликни кафолатлаш БМТнинг мустақил Фаластин давлатини барпо этиш ҳақидаги резолюцияларининг бажарилишига боғлиқ.
Тожикистон президентининг сўзларига кўра, 1947 йил 29 ноябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Фаластин ҳудудида икки мустақил давлат тузиш тўғрисидаги резолюцияни (№181) маъқуллаган. Лекин шу пайтгача Фаластин халқининг ўз давлатини яратиш ҳақидаги орзу ва интилишлари амалга ошмади.
Раҳмон яна бир бор халқаро ҳамжамиятдан, хусусан, БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Фаластин билан боғлиқ халқаро ҳуқуқий тартибни ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий мажбуриятларнинг бажарилишини диққат билан кузатишни сўради.