Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди
(last modified Tue, 01 Apr 2025 09:58:17 GMT )
апрел 01, 2025 14:58 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича,  учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Хитой дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Қуйидагилар маълум қилинди:

ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми барқарор ошиб бормоқда;

иқтисодиётнинг устувор тармоқларида етакчи компаниялар иштирокидаги қўшма лойиҳа ва корхоналар сони кўпаймоқда;

"Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда;

фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув юқори баҳоланди.

"Жорий йилда навбатдаги Ҳудудлар форуми ва Таълим форуми бўлиб ўтади", — дейилган хабарда